Онлайн трансляция
Суд қарорлари тўплами
Электрон тўлов тизими
Судга электрон мурожаат
Мурожаат намуналари
Давлат божи калькулятори
Суд мажлислари жадвали
Суд мажлислари календари
Ҳал қилув қарорларига шархлар

Суд мажлисларининг онлайн трансляцияси


Президентимиз ғояси ва ташаббуси билан 2018 йилнинг 25 сентябридан доимий ишловчи - суд мажлисларининг онлайн трансляцияси амалиётга жорий этилди.

Фуқаролар томонидан исталган жойдан туриб суд процессларини кўриш имконияти яратилганлиги соҳа фаолиятиниг ҳақиқий очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш билан бирга, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва уларнинг профилактикасига хизмат қилади. Агарда тизим фойдаланувчиси тизимга кирган пайтда трансляция амалга оширилаётган бўлса, уни тизимнинг бош саҳифасида "Трансляция" рукни орқали кўриши мумкин бўлади.
Трансляция бўлган вақтда уни кўра олмаган бўлсангиз, суд мажлисларининг ёзиб олинган видеосини архивдан кўришингиз мумкин. Бунинг учун тизимнинг юқори панелидан "Архив" рукнига ўтилади. Уяли алоқа воситалари орқали ҳам ушбу тизимдан фойдаланиш мумкин.
Суд мажлислари архиви суд ихтисосликлари бўйича ажратилган бўлиб, архивда сақланган суд мажлисларини кўриш учун тегишли суд мажлиси танланиб, "Трансляцияни кўриш" тугмасига босилади.
ЎТИШ

Барча судлар қарорлари билан Олий суднинг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин. Судлар бўйича барча якуний суд қарорлари тўлиқ ёки мавҳумлаштирилган матнда ушбу қарорни қабул қилган судья томонидан веб-сайтда жойлаштирилади.

Унда суд қарорларини излаш имконияти мавжуд бўлиб, улар:

  • суд ҳужжат тури бўйича;
  • иш рақами бўйича;
  • суд қарори қабул қилинган сана бўйича;
  • суд ҳужжат тури бўйича.

ЎТИШ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ-4160-сонли Қарорида контрактлар ижросини таъминлаш соҳасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш белгилаб қўйилган.

Шулардан бири жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича судларда, маъмурий ва иқтисодий судларда фуқаролар томонидан амалга ошириладиган барча тўловларни, шу жумладан, давлат божини ҳисобга олиш ва тўлашнинг ягона электрон тизимини жорий этишдир.

- энди судга мурожаат қилганлик учун тўловларни амалга оширишда банк ҳисоб рақамлари қўлда тўлдирилмайди, аксинча автоматик равишда тайёр ҳолга келтирилган тўлов ҳужжати асосида амалга оширилади;
- мазкур тизим орқали амалга оширилган тўловлар учун банк муассасалари томонидан тўлов амалга оширилганлиги ҳақида алоҳида тасдиқ талаб этилмайди;
- тўловлар исталган усулда электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин;
- суд қарорига асосан ундирилиши белгиланган тўловлар ҳам мазкур тизим орқали амалга оширилади. Бу эса қарздор суд тўловини махсус тўлов квитанцияси орқали амалга оширган тақдирда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи маълумотни судга тақдим этиши шарт бўлмайди.
Олий суднинг www.sud.uz расмий веб-сайтининг бош саҳифасида жойлаштирилган “Электрон тўлов тизими” рукнига ўтилади.
Ушбу саҳифадан махсус тўлов квитанциясини олиш учун “Янги квитанция яратиш” тугмаси танланади.
Шундан сўнг тегишли маълумотлар тўлдирилади ва “Тўловга буюртма бериш” тугмаси орқали тўлов квитанцияси автоматик равишда шакллантирилади.
Шакллантирилган тўлов квитанцияси PDF форматида юклаб олинади ҳамда чоп этилади. Шу ернинг ўзида амалга оширилган тўлов ҳолатини ҳам текшириб олиш мумкин.
Судларга тўловларни “Электрон тўлов тизими”да шакллантирилган тўлов квитанциясида кўрсатилган хос рақамини киритиш орқали “CLICK” ва “Payme” электрон мобил тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин.
Агар мурожаат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахс ёки чет эл фуқароси бўлса “Ўзбекистон фуқароси эмасман” қаторига тегишли белги қўйилади ҳамда фуқаролик паспорти серияси ва рақами майдонлари эркин тарзда тўлдирилади. Юридик шахс судга мурожаат қилаётган бўлса, ташкилот номи ва СТИР маълумотлари киритилади.
Шу ернинг ўзида амалга оширилган тўлов ҳолатини ҳам текшириб олиш мумкин. Амалга оширилган тўлов ҳолати “Квитанция ҳолатини текшириш” рукни орқали текширилади. Бунинг учун квитанция хос рақамини киритиш ва “Текшириш” тугмасини танлаш талаб этилади.
Мазкур тизим фуқаролар ҳамда тадбиркорларга судга мурожаат қилишда амалга оширилиши лозим бўлган тўловларни тезкорлиги ва аниқлигини таъминлашга хизмат қилади
ЎТИШ

Сизда ариза, таклифлар, шикоят ёки ҳал этилмаган
масалалар/муаммолар борми?
У ҳолда мурожаатингизни тўғридан - тўғри электрон шаклда йўллашингиз мумкин. Сизнинг мурожаатингиз, албатта, рўйхатга олинади ва кўриб чиқилади.

Ахборот тизими орқали очилган “Шахсий кабинет”ингиз орқали мурожаатингиз ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятига эга бўласиз.

Фуқаролик ишлари
бўйича судлар

Free HTML5 Bootstrap Template

Иқтисодий судлар

Free HTML5 Bootstrap Template

Судларга мурожаат қилиш намуналари дунёнинг бирорта ҳам суд тизимида учрамайдиган интерактив хизмат бўлиб, бу фуқаролар судларга мурожаат қилишда ҳужжатларнинг тайёр намуналаридан мутлақо бепул фойдаланиш имкониятини беради.

Иқтисодий судлар

Иқтисодий ишлар бўйича даъво аризалари, илтимоснома ва аризалар, шунингдек, шикоятлар намуналарининг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида жойлаштирилганлиги фуқаролар учун янада қулайликлар яратади.

Фуқаролик ишлари
бўйича судлар

Фуқаролик ишлари бўйича даъво аризалари, илтимоснома ва аризалар, шунингдек, шикоятларнинг ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида жами 500 га яқин намуналари жойлаштирилган.

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.

Бу хизмат тури судларга мурожаат қилишда тўланиши лозим бўлган давлат божи миқдорини аниқлашда яқиндан ёрдам беради.
Суд мажлислари жадвали билан танишиш – судларда ишларни суд мажлисида кўриб чиқишга тайинланган санаси ва вақти ҳақида онлайн тарзда хабардор бўлиб бориш имконини беради.

Жиноят ишлари бўйича

Фуқаролик ишлари бўйича

Маъмурий ишлар бўйича

Иқтисодий ишлар бўйича

Биз билан алоқа

my.sud.uz портали тест режимида ишлаш жараёнида вужудга келган камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида таклиф ва эътирозларингизни office@sud.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин. Бундан ташқари ҳар бир хизмат бўйича фикр ҳамда таклифларингизни ҳам қолдиришингиз мумкин.

  • Манзил: Тошкент ш., А.Қодирий кўч., 1.
  • Тел. рақами: +99871 2930252 / +99871 2930234
  • Email: office@sud.uz
  • Веб-сайт: www.sud.uz